Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистоннинг янги ҳукумати парламент олдида қасамёд қабул қилди
11:47 / 06.05.2015
1256

Қирғизистоннинг бош вазир Темир Сариев бошчилигидаги янги Вазирлар Маҳкамаси республика ва халққа садоқатли бўлишга қасамёд қилди.
Ўтган ҳафта мамлакат парламенти кўпчилик овоз билан бош вазир номзодини қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг бош вазир таклифига биноан янги ҳукумат шакллантирилди.
Янги Вазирлар Маҳкамаси олти ой давомида фаолият юритади. Октябрь ойида республикада янги чақириқ парламентига сайловлар бўлиб ўтади, шу туфайли маҳкама истеъфога чиқарилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top