Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Амударё туманида охирги ойларда 15та яширин цех фош қилинди
13:31 / 07.05.2015
4417

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Амударё туман бўлими томонидан охирги ойлар мобайнида 15та яширин цех фаолиятига чек қўйилган. Бу ҳақда бўлим бошлиғи Набижон Шеровнинг “Ҳуқуқ” газетасида чоп этилган мақоласида маълумот берилди.
Жумладан, қўлбола мойжувозда пахта чигитидан ёғ ишлабч чиқариш учун уйидан ноқонуний равишда цех очган фуқаро С. Бабажановнинг хатти-ҳаракатлари фош этилган. Унинг электр тармоғига ноқонуний уланиб олиниши натижасида электр тармоқлари корхонасига 18 млн сўмга яқин зарар етказилган.
Бундан ташқари, Манғит шаҳрида яшовчи З. Давлетмурадова, У. Атажановлар ҳам ўз уйларида қўлбола мойжувозда чигитдан ёғ ишлаб чиқариш цехларини ташкил қилганликлари аниқланган.
“Юқоридаги ҳар учала ҳолат бўйича сохта тадбиркорларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди”, - деб ёзади Н. Шеров.


Улашинг
  • Теглар:
Top