8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

14:22 / 07.05.2015 12038

Андижонда дугоналарнинг “спиртли” зиёфати ҳалокат билан якунланди

Андижонда ичкиликка берилган уч аёлнинг ўтириши улардан бирининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси маълумот тарқатди.
Ёзилишича, Андижонда истиқомат қилувчи Васила Давлетова қовоқхонада дугонаси Надя Степановани кўриб қолган. Улар биргаликда Степанованинг уйига йўл қўйган.
Уйда уларни Степанованинг эри ва яна бир таниш аёл Динара Савичева кутиб олган. Бир муддатдан сўнг Степанованинг турмуш ўртоғи ишга кетган. Шундан сўнг аёллар маишатни ёлғиз ўзлари давом эттирган.
Маст бўлиб қолган Динара ва уй эгаси Надя ўртасида жанжал келиб чиққан. Қўшнилар участка нозирини чақиргандан сўнг, жанжал бироз тинчланган. Аммо ярим тунга бориб жанжал янгидан аланга олган. Келишмовчиликка барҳам бериш мақсадида Васила оғзига сув олиб икки аёлга пуфлаган. Усти хўл бўлиб кетган Динара кўйлагини ечиб, фақат ички кийимида қолган ва аламзада бўлиб, Василага ташланган. Васила хонадаги хўжалик пичоғини олиб, Динаранинг қорнига санчган. Уй эгаси билан биргаликда улар ярадан қўрқиб кетиб, латталар ёрдамида қонни артишган, қолган ароқ билан жароҳатни зарарсизлантиргандек бўлишган.
Шундан сўнг улар ҳеч нарса бўлмагандек маишатни давом эттиришган. Қон тўхтамаётган бўлса-да, маст ҳолатда оғриқни сезмаган Динара ҳатто дугоналарига қўшиқ ҳиргойи қилиб берган.
Эрталаб уйғонган дугоналар Динаранинг ўлиб қолганини аниқлашган. Қўрқиб кетган Васила таниши, муқаддам судланган Толикни ёрдамга чақирган. Аммо бу қилмишнинг ўта оғирлигини сезган Толик ҳуқуқ-тартибот идораларига маълумот беришни маъқул кўрган.
Қўлга олинган икки аёл узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган.

Теглар

Top