Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ президентлиги учун сайловда собиқ сенатор Рик Санторум ҳам иштирок этиши мумкин
07:12 / 07.05.2015
1317

АҚШнинг Пенсильвания штатининг собиқ сенатори Рик Санторум 27 майда АҚШ президентлиги учун сайловда иштирок этиши ҳақидаги расмий баёнотини эълон қилади. Бу ҳақда Reuters маълум қилган.

“Биз 2016 йилдаги режаларимиз ҳақида 27 май кунида эълон қиламиз”, - дея ёзилади республикачи сиёсатчининг расмий сайтида.

Санторум ўзининг консерватив қарашлари билан танилган. У ИШИДга қарши курашни давом эттиришни ва Америка иқтисодиёти рақобатбардошлилигини ошириш тарафдори ҳисобланади.

Маълумот учун, шу вақтгача Республикачилар партиясидан сенаторлар Тед Круз, Рэнд Пол, Марко Рубио, собиқ Арканзас штати губернатори Майк Хакаби, нейрохирург Бен Карсон ва Hewlett-Packard компанияси собиқ ижрочи директори Карли Фиорина президент сайловида иштирок этишини эълон қилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top