Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Наманганда сохта Pepsi ишлаб чиқарувчилари қўлга олинди
13:28 / 07.05.2015
2938

Наманган шаҳрида яшовчи ака-ука Нодир ва Қодир Қосимовларнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) қўлбола Pepsi ишлаб чиқариш билан шуғуланганлиги фош этилди.
“Ҳуқуқ” газетасида ёзилишича, улар ўз шериклари, муқаддам судланган Нортой билан Наманган шаҳридаги Чорсу бозоридан газли сув сотиш ускунасини харид қилиб, хонадонларига ўрнатган. Сўнг кафе ва ресторанларни айланиб, Pepsi ёрлиғи ёпиштирилган бўш елим идишларни йиғиштиришга киришишган. Мўлжалдаги идишлар йиғилгач, газли сув, шакар ва сироп қўшиб, бир қарашда ҳақиқий Pepsi’дан фарқ қилмайдиган маҳсулот тайёрланган.
Бу қалбаки ичимлик турли савдо нуқталари ва кафеларга ўтказила бошланган. Бозорларда маҳсулот кўтарасига пулланган. Бир куни улар таниш дўкончига 12 дона 0.5 ва 6 дона 1.5 литрли қалбаки салқин ичимликни 70 минг сўмга сотаётган пайтда жиноят устида қўлга олинган.
Уларнинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, Pepsi ёрлиғи ёпиштирилган полиэтилен идишдаги салқин ичимликлар, маҳсулот тайёрлаш учун фойдаланилган ускуна, бўш идишлар, қопқоқлар ва бошқа жиҳозлар топилиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилган.
Тергов якунлангач, Нодир ва Қодир Қосимовлар ҳамда уларнинг шериги Нортой Аббосовларга суд томонидан тегишли жазолар белгилаб берилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top