Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Samsung микросхемалар ишлаб чиқарувчи завод қурилишини бошлади
10:24 / 07.05.2015
1735

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси микросхемалар ишлаб чиқарувчи завод қурилишини бошлади. Пхёнтхэк шаҳрида қад кўтарадиган ушбу корхона 2017 йилнинг биринчи ярмида ишга туширилади. Компания тарихидаги энг йирик инвестицион киритма деб ҳисобланаётган лойиҳанинг умумий қиймати 15.6 трлн вонани (14.4 млрд доллар) ташкил этади. Завод 150 минг кишини иш билан таъминлайди, унда ишлаб чиқариладиган маҳсулот қиймати эса 41 трлн вонага (37.3 млрд доллар) тенг.
Қурилиш ишларининг очилиш маросимига Корея Республикаси президенти Пан Кин Хе ва ҳукумат вакиллари ташриф буюрди.
“Пхёнтхэкдаги янги корхона Samsung компаниясининг фаол инвестицион сиёсат олиб бориш ва эришилган натижаларда тўхтамаслик принципларини яққол кўрсатиб беради”, - деб таъкидлади Пак Кин Хе ўз чиқишида.


Улашинг
  • Теглар:
Top