Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Украина Озарбайжонга янги Ан-178 транспорт самолётларини етказиб беради
19:58 / 07.05.2015
1316

Украинанинг “Антонов” давлат авиасозлик корхонаси Озарбайжонга 10 та янги Ан-178 транспорт самолётини етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.     

Буюртмачи Озарбайжоннинг Silk Way Airlines компанияси ҳисобланади. Томонлар тегишли шартномани Киевда имзоладилар. Шартнома муддатлари ва деталлари маълум қилинмаяпти.

Аввалроқ “Антонов” Лотин Америкаси давлатларида авиасозликни ривожлантиришни режалаштираётгани маълум қилинганди.

 


Улашинг
  • Теглар:
Top