Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойда маст эркак уйга етиб олиш учун от ўғирлаб кетди
11:57 / 07.05.2015
1904

Пекинда истиқомат қилувчи Ван исмли эркак маст ҳолда от ўғирлаб кетди. People газетасида ёзилишича, у ўз хатти-ҳаракатларини уйга етиб олиш зарурати билан тушунтирган.
Якшанба куни Ван от заводи ҳудудида ўтказилаётган байрам кечасига ташриф буюрган. Кеча доирасида балл-маскарад уюштирилгани боис у анъанавий кўк кийимга бурканиб келган.
Кеча давомида меъёридан кўп ичкилик истеъмол қилган Ван уйга отда қайтишга қарор қилган. У завод ҳудудидаги отлардан бирига миниб, 20 км масофани босиб ўтган. Машинада бу йўлни босиб ўтишга 15-20 дақиқа кетар эди, аммо отда бўлган Ван бунинг учун 3 соат вақтини сарфлаган. Эртаси куни у ўз саргузаштлари ҳатто аниқ эслай олмаган.
Эрталаб у ёнида от турганини кўрган Ван ҳеч кимдан ёрдам ололмаган, шу боис отни заводга ёлғиз ўзи элтиб берган. Маълум бўлишича, заводда отнинг йўқолганини ҳеч ким сезмаган ҳам экан.
The Daily Mail газетасида ёзилишича, Ваннинг саргузаштлари ва суратлари интернетда ўзига хос шовшувга сабаб бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top