Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
2015 йил охиригача Россия Хитой билан оғир вертолётлар бўйича шартнома имзолайди
17:14 / 08.05.2015
1669

Россия жорий йил сўнгига қадар Хитой билан оғир фуқаролик вертолётлари бўйича шартнома имзолашдан умид қилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари билан ўтказилган музокаралар якунларига кўра ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Илгарироқ «Вертолеты России» ва Хитойнинг AVIC компаниялари оғир вертолётлар етказиб бериш бўйича келишувга эришгани маълум бўлган эди. Энди бу лойиҳа олий даражага кўтарилиб, тўлақонли шартнома имзоланиши айтилмоқда.
Бундан ташқари, Путин шартнома доирасида узоқ магистралли кенг фюзеляжли самолёт ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилинишини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин хитойлик ҳамкасби Си Цзиньпин билан учрашув ўтказди. Учрашув доирасида бир қатор муҳим сиёсий ва иқтисодий масалалар борасида музокаралар олиб борилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top