Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Депай "МЮ"га ўтиш учун "ПСЖ"нинг молиявий жиҳатдан қулайроқ таклифини рад қилган
13:35 / 08.05.2015
895

Кейинги мавсумда "Манчестер Юнайтед" жамоаси сафида ўйнаши эълон қилинган "ПСВ" футболчиси Мемфис Депай Англияда ўйнаш учун Франциянинг "ПСЖ" жамоаси томонидан билдирилган, кўпроқ маош тўлаш назарда тутилган таклифни қабул қилмагани маълум бўлди.

Маълум қилинишича, голландиялик бу футболчига энг кўп даражада қизиққан жамоа "ПСЖ" бўлган ва "МЮ" бу борада иккинчи ўринда турган. Вазият шу даражада бўлганки, "ПСВ" раҳбарияти футболчининг кейинги мавсумда "ПСЖ"да ўйнашини эълон қилишга тайёр туришган. Аммо Луи ван Гал Депайга телефон қилганидан кейин барчаси ўзгариб кетган ва футболчи камроқ маош олиш эвазига бўлсада, "қизил иблислар" сафида ўйнашга қарор қилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top