Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Назарбоев Хитойда Ғалабанинг 70 йиллигини нишонлаш тадбирида иштирок этади
09:40 / 08.05.2015
2131

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Хитойга ташрифи давомида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигини нишонлаш тадбирларида иштирок этади. Бу ҳақда Tengrinews.kz портали хабар бермоқда.

“Қозоғистон президенти Хитой раисининг Хитойга 2-3 сентябрь кунлари ташриф буюриши ҳамда Пекинда Ғалабанинг 70 йиллигини нишонлашда иштирок этиш таклифини мамнуният билан қабул қилди”, деб хабар тарқатди Оқ ўрда матбуот хизмати.

Нурсултон Назарбоев Си Цзиньпинни қаршилар экан, Хитой раҳбари Қозоғистон президенти инаугурациясидан кейин Қозоғистонга ташриф буюрган илк хорижий давлат раҳбари бўлганига эътиборни қаратди.

Ўз навбатида, Си Цзиньпин Нурсултон Назарбоев унинг катта дўсти эканлигини ва уни кўришдан хурсанд эканлигини айтиб ўтди. Си Цзиньпин Қозоғистон ва Хитой минтақадаги ривожланишдаги барқарорликни таъминлаш учун муҳим конструктив кучларга айланганини таъкидлаб ўтди.

Нурсултон Назарбоев 9 май кунида Москвага жўнаб кетади. Назарбоев у ерда музокаралар ўтказади ва бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Қизил майдонда Ҳарбий парадда иштирок этади.


Улашинг
  • Теглар:
Top