Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Непалдаги зилзила сабабли 1 млнга яқин бола мактабга бора олмайди
04:44 / 08.05.2015
1409

Непалдаги зилзила келтириб чиқарган вайронагарчиликлар сабабли қарийб 1 млн бола ўз мактабига ўқишга қайтиб боролмайди, деб хабар бермоқда The Mirror нашри.

Бу ҳақда Непал ҳукумати маълум қилди. Зилзила оқибатида юзлаб мактаблар вайрон бўлган. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, 950 мингдан зиёдроқ мактаб ўқувчилари бинолар қайта тикланмагунга қадар ўқишларини давом эттира олмайди.  

Аввалроқ Россиянинг Непалдаги элчиси Сергей Величкин зилзила пайтида баланд тоғларда жойлашган “Лангтанг” миллий боғида йўқолиб қолган икки россиялик сайёҳнинг жасади топилганини маълум қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top