Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Petrobras газ-қувур индустриясининг 49 фоизини сотиб юбориши мумкин
14:52 / 08.05.2015
840

Бразилиянинг Petrobras давлат газ ва нефть компанияси ўз газ-қувур индустрияси акциялари пакетининг 49 фоизини сотиб юбориши мумкин. Акцияларнинг бу улушини Япониянинг Mitsui компанияси сотиб олиши мумкин.
Bloomberg ахборот агентлигининг маълум қилишича, айни пайтда икки компания газ транспортировкаси соҳасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйган. Акциялар бўйича музокаралар ҳали бошлангани йўқ.
Бугунги кунда Petrobras компанияси 9 минг км газ қувурларига эга. 2016 йил сўнгига қадар компания 14 млрд долларлик акциялар пакетини сотмоқчи. Акциялардан келган даромад компаниянинг инвестицион дастури ижросига сарфланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top