Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилаётган 300га яқин телевизор ушлаб қолинди
12:54 / 08.05.2015
1323

Наманган вилоятидаги Косонсой божхона постида 282 дона рангли телевизор ва 2 турдаги электр кабелларини ноқонуний равишда Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб киришга ҳаракат қилган гуруҳ тўхтатиб қолинди.
“Ҳуқуқ” газетасида ёзилишича, гуруҳ раҳбари Исмоил Ҳайитбоев божхона ходими Фарруҳ Боймирзаевга 400 минг сўм пора бериб, тилга олинган ноқонуний юкни ўтказиб юборишга кўндирган. Аммо эртаси куни божхонадан ўтказиш жараёнида Боймирзаевнинг ҳамкасби қинғир ишни пайқаб, жиноятчиларни тўхтатиб қолган. Ҳайдовчи Комилжон Аҳмаджонов қўлга олинган, унинг ёнида кетаётган шериги эса қочишга муваффақ бўлган.
Кейинчалик гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олиб, судга топширилди. Божхона ходими Фарруҳ Боймирзаев узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Исмоил Ҳайитбоев, Азизбек Азизхўжаев, Санжар Аситхўжаев ва Комилжон Аҳмаджоновлар ҳам қонунда белгиланган жазога тортилдилар.


Улашинг
  • Теглар:
Top