Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкент Фотосуратлар уйида 9 майга бағишланган кўргазма ташкил этилди
10:19 / 08.05.2015
1538

Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган бадиий кўргазма ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ушбу экспозиция уч қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда моҳир мусаввир Геннадий Серов ижоди намуналаридан иборат шахсий кўргазма, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг уруш фахрийлари шўъбаси аъзолари асарлари ҳамда фотосуратлар ўрин олган.

Серовнинг «Ўзбекистон – бағрикенг диёр», «Ғалаба сари интилиш», «Қайинлар», «Ғолиб аскар», «Табаррук юрт», «Настарин» сингари кўплаб картиналари томошабинлар эътиборига ҳавола этилган. Кўргазмада Б.Тожиев, Р.Азиханов, И.Соколов, А.Батиков, В.Кузнецов, А.Слугин сингари фахрий мусаввирлар ижодига ҳам кенг ўрин берилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top