8226.1 USD +18.06

9470.71 EUR -19.43

125.76 RUB +1.91

10751.5 GBP -45.35

21:08 / 08.05.2015 1937

Украинанинг Ан-178 самолёти илк парвозини амалга оширди

Украинанинг Ан-178 транспорт самолёти ўзининг илк парвозини амалга оширди, деб хабар бермоқда Украинанинг “Антонов” давлат корхонаси матбуот хизмати.   

“Ан-178 самолётида бир соат давомида амалга оширилган биринчи парвозни”Антонов” корхонасининг қуйидаги таркибдаги синовчи экипажи: экипаж сардори, биринчи тоифали синовчи-учувчи Андрей Спасибо, иккинчи учувчи – биринчи тоифали синовчи-учувчи, Украина қаҳрамони Сергей Трошин, етакчи муҳандис-синовчи Николай Сидоренко бажарди”, дейилмоқда хабарда.  

Самолёт Гостомель шаҳрининг Киев-Антонов аэропортига қўнди. Экипаж парвоз якунларига кўра президент ва корхонанинг бош конструкторига парвоз муваффақиятли амалга оширилганини хабар қилди.

Аввалроқ Украина Озарбайжонга янги Ан-178 транспорт самолётларини етказиб бериши маълум қилинганди.

Теглар

Top