Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда Ўзбекистоннинг уруш йилларидаги ҳаётида бағишланган кўргазма очилди
09:48 / 09.05.2015
1035

Тошкентнинг Bonum Factum галереясида Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган “Баҳор кўчасида” номли кўргазма очилди. Кўргазмадан Ўзбекистон халқининг уруш йилларидаги ҳаёти акс этган архив материаллари, фотосуратлар ва газета қирқимлари ўрин олган.
“Баҳор кўчасида – Тошкент марказидаги кўчанинг эски номидир. Уруш йилларида у ерда карантин уйи жойлашган эди. Миллатчилар томонидан забт этилган ҳудудлардан эвакуация қилинган болалар шу уйга жойлаштирилган. Сўнг улар болалар уйларига тарқатилган, ёки ўзбекистонликлар уларни фарзанд қилиб олган”, - деб маълумот берди кўргазма куратори Шаҳноза Каримбобоева РИА Новости агентлигига.
Иккинчи Жаҳон урушида Ўзбекистондан 1.5 млн киши иштирок этган, уларнинг 500 минги жангларда ҳалок бўлган. Забт этилган ҳудудлардан Ўзбекистонга 1 млн киши, шу жумладан, 200 минг етим болалар кўчирилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top