Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Яманда 12 майдан беш кунлик ўт очишни тўхтатиш тартиби бошланади
06:47 / 09.05.2015
743

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Яманда 12 майдан беш кунлик ўт очишни тўхтатиш тартиби бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Вазирнинг айтишича, жанговор ҳаракатларнинг тўхтатилиши маҳаллий вақт билан кечки соат 11 дан бошланиши режалаштирилган.
Кечагина АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр яманлик хусийчиларни беш кунлик “инсонпарварлик танаффусига” амал қилишга чақирган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top