8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

14:07 / 10.05.2015 5982

АҚШ Греция орқали Европага Россия газининг етказилишига қарши

АҚШ Давлат департаментининг халқаро энергетик масалалар бўйича махсус элчиси Амос Хокстайн Афинада ўтказилган музокаралар чоғида АҚШ Греция орқали Европага газ етказиб берадиган “Жанубий оқим” газ қувурининг ўтказилишига қарши эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Греция саноат ислоҳотлари, атроф муҳит ва энергетика вазири Панайотис Лафазанис “Прото тема” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Греция ҳукумати ушбу газ йўлининг ётқизилишини тўлалигича қўллаб-қувватламоқда, ва бу борада Россия билан муайян келишувларга эришилган.
“Албатта, АҚШ бу газ қувурининг бўлишини истамайди, буни жаноб Хокстайн яқинда бўлиб ўтган учрашувимиз чоғида очиқ айтди”, - келтирилади унинг сўзлари нашрда.
“Шунга қарамай, бу лойиҳа миллий манфаатларимизга жавоб беради деб ҳисоблаймиз”, - қўшимча қилди вазир.

Теглар

Top