Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШда кичик авария жойидан қочиб кетган ҳайдовчи каттароқ автоҳалокатга сабаб бўлди
08:34 / 10.05.2015
1497

Беверли-Хиллзда кичик йўл-транспорт ҳодисаси содир этган “Мерседес” ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Los Angeles Times газетасида ёзилишича, шундан сўнг у янги автоҳалокатга учраган, бунинг натижасида йўловчи ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, дастлаб “Мерседес” ва такси хизмати машинаси ўртасида кичик кўнгилсизлик юзага келган. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган, аммо йўлда у “Ауди” йўлтанламаси билан тўқнашиб, бетон девор ва дарахтларга урилган. “Мерседес”да кетаётган йўловчилардан бири ҳалок бўлган, иккитаси жиддий жароҳат олган.


Улашинг
  • Теглар:
Top