8226.1 USD +18.06

9470.71 EUR -19.43

125.76 RUB +1.91

10751.5 GBP -45.35

13:00 / 11.05.2015 958

Абдулазиз Комилов Саксония федерал ери парламенти раисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 11 май куни Тошкент шаҳрига келган Саксония федерал ери парламенти раиси Маттиас Росслер билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатларниниг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, жумладан мамлаткатимизнинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги доирасидаги алоқалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Германия ҳудудий парламентлари ва Бундестаги ҳамда Европа парламенти билан ҳамкорлигининг фаоллашуви ва чуқурлашуви қайд қилинди.

Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Теглар

Top