8378.18 USD +22.00

9518.45 EUR -63.58

126.33 RUB +1.36

10785.2 GBP +55.06

08:20 / 11.05.2015 2416

Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Эрон билан ўйнайди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичига киришиш олдидан Эрон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Саралашининг иккинчи босқичи ўйинлари 11 июнь куни старт олса-да, 1-турда Миржалол Қосимов шогирдлари дам олади.

Ушбу вазиятдан фойдаланиб, ЎФФ Эрон терма жамоасига қарши, 11 июнь санасида Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришди.

Ўзбекистон саралаш босқичидаги дастлабки учрашувини 15 июнь куни, Шимолий Кореяга қарши сафарда ўтказади.

Теглар

Top