Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Lufthansa самолёти Истанбулга портлаш хавфи сабабли қайтди
05:22 / 11.05.2015
1256

Lufthansa компаниясининг Airbus A321 самолёти Истанбулдаги аэропортдан учиб чиққандан кейин бироз ўтиб, учувчининг самолётда портлаш хавфи мавжудлигини текшириш талаби сабабли қайтиб келишга мажбур бўлди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.    

Хабарда айтилишича, бунга учувчининг юкхона бўлимидан келаётган шубҳали овозни эшитгани сабаб бўлган.

Туркиядан Франкфуртга учиб кетаётган Airbus A321 самолёти ҳавога кўтарилгандан кейин 50 дақиқа ўтиб Истамбулда бешикаст қўнган. 

Полиция учувчи кабинаси ва самолётнинг юкхона бўлимини текшириб чиққан, бироқ ҳеч нарса аниқламаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top