8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

14:08 / 12.05.2015 1690

Гвардиола «Барселона» қарши ҳужумда ўйнаш бўйича дунёнинг энг кучли жамоаси эканини таъкидлади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Хосеп Гвардиола «Барселона»га қарши учрашув олдидан рақибнинг энг хавфли жиҳатлари тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бавария»ни вертикал футбол намойиш этишини ва ҳар сафар рақиб жарима майдонига кириб борган ҳужумларимиз гол бўлишини истардим. Ўйлашимча, ким тўп билан тезроқ муомала қилса, шунчалик тез уни яна ўзига қайтариб олади. Айнан мана шу жиҳат биринчи ўйин натижасини белгилаб берди. «Барселона» бугунги кунда қарши ҳужумда ўйнаш бўйича дунёнинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди».

«Улар тўп билан жуда яхши муомала қилишади. Бу уларнинг қон-қонига сингиб кетган. Улар шунингдек қарши ҳужумларни барқарор ташкил этиб келишмоқда. Шу тарафдан улар жуда хавфли», дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри.

Эслатиб ўтиш жоиз, Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финал босқичидан ўрин олган «Бавария» ва «Барселона» жамоаларининг жавоб учрашуви бугун, 12 май куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Теглар

Top