Индонезия муҳожирлар келаётган паромни ҳудудий сувларига киритмади
09:03 / 12.05.2015
826

Мьянма ва Бангладешдан йўлга чиққан муҳожирларни олиб келаётган паром Индонезия ҳудудий сувларига киритилмади. Бу ҳақда Agence France-Presse агентлиги Твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Индонезия ҳарбий денгиз кучлари вакилларидан бири шундай маълумот берган: “Кема Индонезия қирғоқларидан чиқариб юборилди. Биз уларни Малайзия ёки Австралияга кетишга мажбур қилаётганимиз йўқ. Бу бизнинг ишимиз эмас. Бизнинг ишимиз уларни Индонезия ҳудудига киритмасликдир”.


Улашинг
  • Теглар:
Top