Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сурия ва Ироқда 384 нафар Тожикистон фуқароси ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқда
10:24 / 12.05.2015
1516

Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода 11 май куни Сурия ва Ироқда жангарилар тарафда туриб ҳарбий тўқнашувларда иштирок этаётган Тожикистон фуқароларининг миқдори ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Кулобда бўлиб ўтган экстремизмга қарши курашда ёшларнинг милиция билан ҳамкорлиги масалаларига бағишланган семинарда сўзларкан, у айни пайтда тилга олинган давлатларда 384 нафар тожикистонлик борлигини таъкидлаб ўтди. Улардан 40 нафари ўзи билан оилаларини олиб кетган.
Шунингдек, ўтган ойда тожикистонликларнинг ИШИД таркибига кетиб қолиш ҳолатлари анча камайгани айтилди.
9 май куни Тожикистон ички ишлар вазирлиги ИШИД сафларини тарк этиб, ўз ихтиёри билан ҳукуматга таслим бўлган инсонларга амнистия берилишини эълон қилди. Ўз вақтида бундай баёнот билан Сўғд вилояти прокуратураси чиққан эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top