Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Total нефтегаз компанияси Кубанинг Union CubaPetroleo корхонаси билан битим тузди
13:46 / 12.05.2015
1450

Франциянинг Total нефтегаз компанияси Кубанинг Union CubaPetroleo корхонаси билан Куба ҳудудидаги қирғоқлардаги нефть конларини излаш ва тадқиқот ўтказиш бўйича битим имзолади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, мазкур битим Франция президенти Франсуа Олланднинг расмий ташриф билан Гаванада бўлганида имзоланган.

Union CubaPetroleo (CUPET) корхонаси Куба давлати нефть компанияси саналиб мамлакатда жойлашган қирғоқлардаги нефть чиқиши мумкин бўлган ҳудудларни текшириб боради ва турли тадқиқотларни ўтказади. CUPET берган маълумотларга кўра, мамлакат қирғоқларидаги углеводород захираси 20 млрд. баррелни ташкил қилади. АҚШ геологик хизмати бу захирани 4-9 млрд. баррел нефтга тенглаштирган.


Улашинг
  • Теглар:
Top