Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Англия ЖЧ-2018 мусобақасини ирқчилик туфайли ўтказиб юбориши мумкин
22:44 / 13.05.2015
1942

Футбол бўйича Англия терма жамоаси Россияда ўтказиладиган ЖЧ-2018га бормаслиги мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, бу ҳолат инглиз ишқибозларининг Ирландия Республикаcи армиясига нисбатан ўйинларда кўтариб чиқаётган баннерлари намойиши тўхтатилмаса рўй беради.

Таъкидлаш жоиз, инглиз фанатлари ўтган йилнинг ноябрь ойида Шотландия (3:1) билан бўлиб ўтган ўйинда турли ҳайқириқлар билан рақиб жамоани таҳқирлаган эди. ФИФАнинг ирқчиликка қарши курашиш бўйича қабул қилинган янги дастурга биноан жазо сифатида ўша жамоани мусобақадан дисквалификация қилиш мумкин бўлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top