8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

10:29 / 13.05.2015 2377

Билл Клинтон Оқ уйга қайтмоқчи

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон кутилаётган президентлик сайловларида рафиқаси Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонган тақдирда Оқ уйга қайтиш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда у CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Телебошловчи Дэвид Леттерман Клинтондан ҳазиломуз оҳангда Оқ Уйга қайтиш имкониятларини баҳолашни сўради. Бунга жавобан собиқ президент аввало Ҳиллари партия ичидаги, сўнг асосий сайловларда ғалаба қозониши кераклигини, шундагина у 100 фоиз эҳтимол билан Оқ Уйга қайта олишини таъкидлаб ўтди.
“Унинг ғалабаси Америка учун яхши бўлади, – қўшимча қилди у. – Умид қиламанки, у ғалаба қозонади”.

Теглар

Top