Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ФИФА ва УЕФА испан клублари ва терма жамоаларини барча мусобақалардан четлаштириши мумкин
16:01 / 13.05.2015
2537

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ва Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) Испания ҳукуматининг Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) ишларига аралашаётгани учун федерацияга қарши санкциялар киритиши билан таҳдид қилмоқда, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Нашрнинг маълумотларига кўра, гап испан клублари ва терма жамоаларининг ФИФА ва УЕФА томонидан уюштириладиган барча мусобақалардан четлаштирилиши ҳақида кетмоқда.

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) ва Испания ҳукумати орасида Испания чемпионати ўйинларига телевизион ҳуқуқларни сотишдан олинадиган тушум борасида тортишувлар кетмоқда. RFEF ҳам ўз навбатида 16 майдан Испания чемпионати ўтказилишини тўхтатиб қўйишини эълон қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top