8378.18 USD +22.00

9518.45 EUR -63.58

126.33 RUB +1.36

10785.2 GBP +55.06

07:04 / 13.05.2015 1379

Непалдаги навбатдаги зилзила қурбонлари сони 42 нафарга етди

Непалда 12 майда содир бўлган янги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 42 нафарни, жароҳатланганлар эса 1117 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Непал Фавқулодда вазиятлар миллий маркази ўз твиттерида маълум қилди.

Непалда 7,3 магнитудали биринчи ерости силкинишлари 12 май куни Тошкент вақти билан 12.05 да қайд қилинди. Зилзила маркази Непал пойтахти Катмандудан шарқий томонда83 кмузоқликда жойлашган. Зилзила ўчоғи18,5 кмчуқурликда бўлган. Бундан кейин яна 6 марта зилзила рўй бериб, улардан энг кучлисининг магнитудаси 6,3 даражани ташкил этган.

Аввалроқ Непалда 25-26 апрель кунларида рўй берган кучли зилзила 8 мингдан зиёдроқ кишининг умрини олиб кетган эди.

Теглар

Top