Ўзбекистон ТИАИСВда Буюк Британия элчиси билан учрашув ўтказилди
23:03 / 13.05.2015
849

13 май куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Буюк Британиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Жорж Эдгар билан учрашув бўлиб ўтди
Учрашув чоғида томонлар, икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликга оид долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди. Томонлар савдо ва саноат масалалари бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия кенгашининг Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишига биргаликда фаол тайёргарлик кўриш юзасидан келишувга эришишган.


Улашинг
  • Теглар:
Top