Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ИШИД Карачида амалга оширилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
11:57 / 14.05.2015
2156

ИШИД террорчилик гуруҳи Покистоннинг Карачи шаҳрида автобусга қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Ҳужум оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ИШИД жангарилари ўзларининг твиттердаги микроблогида “ўз динидан қайтган” 43 нафар одам ўлдирилганини, яна 30 нафари жароҳат олганини маълум қилишган.

Аввалроқ Карачида номаълум шахс автобусга ўқ узгани оқибатида ўнлаб одамлар, шу жумладан 16 нафар аёл ҳалок бўлгани маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top