Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Наманганда давлат мулкини ўзлаштирган мансабдор қамоққа олинди
17:57 / 14.05.2015
3817

Наманганнинг Минбулоқ туманида “Мададкор автосервис” ММТП раиси Абдураҳим Қўқонов давлат мулкини ўзлаштиргани учун жавобгарликка тортилди.
“Ҳуқуқ” газетасида ёзилишича, Қўқонов 2007 йилда корхона раислигига тайинланган. Шундан буён у 9 млн сўмлик эҳтиёт қисмларни турли йўллар билан пуллаган ва ўзлаштирган.
Бундан ташқари, ишчи ва ходимларнинг деярли 10 млн сўмлик иш ҳақларини тўламаган. 35 млн сўмлик кредиторлик қарзларининг тўлов муддатлари ўтказиб юборилган.
Мана шундай ҳуқуқбузарликлар туфайли у лавозимидан озод қилиниб, жавобгарликка тортилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top