Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари билан учрашди
18:20 / 14.05.2015
1396

2015 йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Тодд Чапманни қабул қилди.
Суҳбат давомида икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган турли соҳалардаги ҳамкорликни изчил ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон-АҚШ мулоқоти конструктив ҳусусиятга эгалиги таъкидланди.
Томонлар минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашар экан Афғонистондаги вазият ва бошқа халқаро муаммоларга алоҳида эътибор қаратдилар.
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спартлен иштирок этди.


Улашинг
  • Теглар:
Top