8277.53 USD +6.26

9451.28 EUR +76.62

125.56 RUB +3.77

10625.9 GBP -105.28

14:17 / 14.05.2015 1655

Қирғизистонда 1 777 кишининг номи экстремистлар рўйхатига киритилди

Қирғизистон ички ишлар вазирлиги экстремистик фаолиятда гумон қилинаётган 1 777 кишининг номини махсус рўйхатга киритди. Бу ҳақда ички ишлар вазирлиги экстремизм ва террорчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Рафиқ Мамбеталиев баёнот берди.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Ўш ва Баткенда тартибсизликлар уюштирилиши ҳақида таҳдидлар тарқатилган эди. Мамбеталиевнинг таъкидлашича, бу провокацияларда гумон қилинаётган 6 нафар фуқаро қўлга олинган. Аниқланишича, улар безорилик қилмоқчи бўлишган, аниқ экстремистик режалари бўлмаган. Шу боис уларга безорилик айби қўйилади.

Теглар

Top