Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Токио ҳокимияти боғларда дронлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди
21:16 / 14.05.2015
1554

Токио ҳокимияти шаҳар хиёбонлари ва боғларида учувчисиз парвоз қурилмаларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда The Japan Times нашри хабар бермоқда.

Бу тақиқлов биринчи навбатда дронларга нисбатан қўлланган. Тақиқлов Токионинг 81 та паркини ўз ичига олади. Дронлардан тақиқланган жойларда фойдаланган қурилма эгаларига 50 минг иена (500 долларга яқин) миқдорда жарима солинади.

Аввалроқ, жорий йилнинг апрелида Япониянинг атом энергетикасини қайта ишга тушириш дастурига қарши чиқаётган сиёсатчи Ясуо Ямамото ифлосланган суви бўлган дронни мамлакат бош вазири Синдзо Абэ идораси томига қўндирган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top