Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Япония урушларда иштирок этмайди
16:41 / 14.05.2015
3126

Япониянинг ҳарбий ҳаракатларга аралашуви эҳтимолдан узоқ. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Синдзо Абэ баёнот берди.

Маълумки, яқинда ҳукумат томонидан мудофаа кучларидан фойдаланиш ваколатларини кенгайтирувчи қонун лойиҳалари пакетининг тасдиқланиши Япониянинг ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириши ҳақидаги мишмишларга сабаб бўлганди. Аммо бош вазир Япония илгаригидай ҳар қандай уруш ва тўқнашувлардан узоқ туришини маълум қилди.
“Япониянинг АҚШ олиб бораётган урушларга қўшилиши мумкин эмас. АҚШ ва Япония ўртасидаги келишувга мувофиқ, бу қонунлар пакети фуқароларимизни ҳимоя қилишга йўналтирилгандир”, – деди у.

Шу билан бирга, Абэ Япония атрофида хавфсизлик масаласи беқарор бўлиб қолаётганини тан олди.
Бундан ташқари, у Япония ИШИДга қарши курашаётган давлатларни логистика томонидан қўллаб-қувватлаб туришини маълум қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top