Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Петр Чехнинг агенти ўз мижози асосий таркибда ўйнашни истаётганини маълум қилди
15:38 / 15.05.2015
893

Лондоннинг «Челси» клуби дарвозабони Петр Чехнинг агенти Виктор Коларж мижозининг келажакдаги фаолияти борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Чехнинг «Челси» билан ҳали ниҳоясига етмаган шартномаси бор, бироқ сизга шуни айтишим мумкинки, клуб мижозимга қизиққан жамоалар билан музокара олиб боришимизга рухсат берган».

«Петрнинг ўзи ҳам топ-клуб сафида доимо асосий таркибда тушишни истамоқда», – дея Коларжнинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com интернет нашри.


Улашинг
  • Теглар:
Top