Балотелли тезликни 175 км/соатга етказгани учун жарима тўлайди
06:40 / 16.05.2015
1320

“Ливерпуль” ҳужумчиси Марио Балотелли тезликни оширгани учун вақтинча ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди. Марио ўзининг Ferrari M62 автомобилида тезликни соатига 109 мил (175 км/соат)га етказган.
Италиялик 24 ёшли футболчи спидометри километрни тўғри кўрсатмаганини айтиб, айбни ўзидан соқит қилишга уринган. Лекин суд ҳукми билан Балотелли 800 фунт стерлинг жаримага тортилиб, 28 кунга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди.

Манба: olamsport.com


Улашинг
  • Теглар:
Top