Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатида бешинчи ўринни эгаллашди
14:16 / 16.05.2015
1285

Кувайтда бўлиб ўтган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бешинчи ўринни эгаллади.
Кувайтдаги турнирда қитъанинг 31 мамлакатидан келган 230 нафар спортчи иштирок этди ва титул ҳамда очколар учун кураш олиб боришди.
Ўзбекистон вакилларидан Абдулла Тангриев олтин медалга эга чиқди. У финалда 2013 йилда Осиё чемпиони бўлган қирғизистонлик Юрий Краковетскини мағлуб этди.
Шарофиддин Болтабоев (- 73 кг) ва Гулноза Матниёзова (- 70 кг) эса кумуш медаллар билан тақдирланишди.
Март ойида Тбилиси ва Самсун шаҳарларидаги Гран-приларда ғолиб бўлган Шарофиддин Лутфиллаев (- 60 кг) ва Самсундаги Гран-прида учинчи ўринни эгаллаган Шерали Жўраев (- 90 кг) эса Кувайтда терма жамоа ҳисобига бронза медаллар келтиришди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Япония (6та олтин, 3та кумуш ва 5та бронза), Жанубий Корея (3-3-4), Мўғулистон (2-2-3) ва Хитой (2-0-3) терма жамоаларидан кейинги бешинчи ўринни эгаллади.


Улашинг
  • Теглар:
Top