Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Путин иштирок этган хоккей ўйинининг энг яхши ўйинчиси деб топилди
22:23 / 16.05.2015
2711

Россия Президенти Владимир Путин ва Мудофаа вазири Сергей Шойгу Тунги хоккей лигасининг “МХЛ юлдузлари” ва “МХЛ терма жамоаси” ўртасида ўтган гала-учрашувда “юлдузлар” жамоаси сафида хоккейчилар сифатида музга тушишди.

Учрашув “Юлдузлар” фойдасига 18:6 ҳисоби билан якунланди.
“Бу ўйинда мағлуб бўлганлар йўқ. Ҳаммага раҳмат, ҳаммани ғалаба билан табриклайман”, деди Путин ўйиндан кейин.

Бу ўйинда “МХЛ юлдузлари” ўйинчиларининг барчаси Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан 70 рақами остида ҳаракат қилишди.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилиб, мукофот сифатида Қримга саёҳат қилиш учун йўлланма билан тақдирланди.


Улашинг
  • Теглар:
Top