Ироқ бош вазири 20 майда Москвага ташриф буюрмоқчи
15:40 / 17.05.2015
1425

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий 20 майда Москвага келади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Ироқ Вазирлар Маҳкамасининг расмий вакили Саад ал-Ҳадисийнинг айтишича, учрашув пайтида Ироқни ҳарбий ва информацион қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсизлик кучларига қурол-аслаҳа етказиб бериш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top