Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Тракторсози” нотўғри ахборот туфайли мамлакат чемпионлигини бой бергани маълум бўлди
10:35 / 18.05.2015
4308

Эроннинг “Тракторсози” нотўғри маълумот туфайли мамлакат чемпионлигини қўлдан бой берди. Бу ҳақда Эрон телеканалларига таянган ҳолда Milli.az портали хабар берди.
Сўнгги турда турнир жадвалини бошқариб келаётган “Тракторсози” Теҳроннинг “Нефть” жамоаси билан ўйин ўтказди. Айни замонда бўлиб ўтаётган “Сайпа” ва “Сепаҳон” жамоалари ўртасидаги баҳснинг якуни чемпионлик тақдирига бевосита таъсир ўтказар эди.
Ўйиннинг охирги дақиқаларида “Тракторсози” мураббийларига ва футболчиларига “Сепаҳон”нинг дуранг ўйнагани ва чемпионлик уларга насиб этгани ҳақида хабар етказилди. Бунинг натижасида футболчилар ўзини чемпион деб ҳисоблаб, ҳисобни ўзгартиришга ҳаракат қилмади ва ўйин 3:3 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи ўйинда эса аслида “Сепаҳон” “Сайпа” устидан 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонган эди. Шу тариқа “Сепаҳон” чемпионликни қўлга киритди.


Улашинг
  • Теглар:
Top