Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Афғонистон Хитой билан хавфсизлик ва гиёҳвандликка қарши курашда ҳамкорлик қилади
14:01 / 18.05.2015
1656

Афғонистон ички ишлар вазири Нурулҳақ Улумий Хитойга уюштирганрасмий сафари чоғида хавфсизлик ва гиёваҳнд моддалар савдосига қарши кураш масалалари бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Afghanistan.ru сайти маълумот бермоқда.
“Тулу” телеканали орқали кўрсатилган матбуот анжумани чоғида Хитой Афғонистонга йўл миналарини топиш ва йўқ қилишга мўлжалланган асбоб-ускуна билан ёрдам қилиши, шунингдек, Афғонистон миллий полицияси ходимлари учун ўқувлар ўтказишга ёрдам бериши айтилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top