Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Луческу агенти Москвага пойтахт клубларидан бири билан шартнома тузиш учун келди
20:18 / 19.05.2015
1045

Донецкнинг “Шахтёр” футбол жамоаси бош мураббийи Мирча Луческу Москва клубларидан бирига мураббийлик қилиши мумкин.

Matchday.ua берган хабарга кўра, мураббийнинг агенти Аркадий Запорожану Москвага пойтахт клубларидан бири билан шартнома тузиш учун ташриф буюрган.

Луческу агентининг хабар беришича, руминиялик мураббийига Россия ва Туркия клубларидан қизиқиш билдирилмоқда.

Руминиялик мутахассис “Спартак” ёки “Локомитив”га мураббийлик қилиши ҳақидаги аввалроқ маълум қилинган хабар инкор этилди.

Жорий мавсум тугагач, Луческунинг “Шахтёр” билан шартномаси ўз ниҳоясига етади.


Улашинг
  • Теглар:
Top