Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон касаба уюшмалари “Йилнинг энг яхши ёш мутахассиси” танловини эълон қилди
13:20 / 19.05.2015
1012

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси портали Ўзбекистон савдо ва саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, олий ва ўрта махсус таълим, маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Фанлар Академияси, Миллий телерадиокомпания ва “Ўзбекистон” ахборот агентлиги билан ҳамкорликда “Йилнинг энг ёш мутахассиси” танловининг ўтказилишини маълум қилди.

Тўрт босқичда ўтадиган танловда касаба уюшмаларига аъзо бўлган, 35 ёшга тўлмаган мутахассислар иштирок этиши мумкин. Ғолиблар 16 номинация бўйича аниқланади.

Энг яхши лойиҳа ва ишланмалар тақдим қилган мутахассис касаба уюшмаларининг махсус гранти билан тақдирланади.
Ғолиблар 2015 йилнинг сентябрида III Республика Ёш мутахассислар форумида тақдирланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top