Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойда тошқинлардан 700 минг киши азият чекди
10:04 / 19.05.2015
1313

Хитойнинг марказидаги Хунань вилоятида содир бўлган тошқинлар оқибатида 407 минг киши азият чекди. Хитой Марказий телевидениесининг маълум қилишича, Гуанси-Чжуан мухтор вилоятида табиий офат 300 кишини бошпанасиз қолдирган.
Тошқинларни кучли ёғингарчилик келтириб чиқарган. Воқеа жойидан ҳозирча 13.3 минг киши эвакуация қилинган. Дарёлар сувининг кўтарилиши оқибатида қишлоқ хўжалигига ажратилган 45 минг гектар ер сув остида қолиб кетган.
Шунингдек, офат автомобиль йўллари ва алоқа линияларига зарар келтирган. Бир қатор туманларда электр узатиш тўхтаб қолган.


Улашинг
  • Теглар:
Top