Хоккей бўйича Россия термаси Жаҳон чемпионатининг кумуш медалларидан маҳрум этилиши мумкин
15:58 / 19.05.2015
3163

Икки карра Олимпия чемпиони Александр Кожевников Россия хоккейчилари Жаҳон чемпионатининг финал учрашувида канадалик хоккейчилардан катта ҳисобдаги мағлубиятдан кейин Канада гимни ижро этилаётган пайтда майдонни тарк этганларига ўз фикрини билдирди.

“Менга маълум бўлганидек, жамоанинг медаллар билан тақдирлаш маросимида вақтидан аввал майдонни тарк этиши учун жазо сифатида Россия термаси кумуш медаллардан маҳрум этилиши мумкин.

Бу вариант аниқ кўрилмоқда”, – деб айтди Кожевников “Газета.Ru” мухбирига берган интервьюсида.


Улашинг
  • Теглар:
Top