Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
17 қизнинг бошини айлантирган хитойлик хотинбоз қаллоблик учун қамалди
14:11 / 20.05.2015
3756

Илгарироқ 17 нафар қиз билан бир вақтнинг ўзида юрган хитойлик йигит автоҳалокатга учраб, ўз сирини фош қилиб қўйганини маълум қилган эдик. Эндиликда South China Morning Post газетаси Юань исмли бу йигит қаллобликда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинганини ёзмоқда.
Аниқланишича, Хунань вилоятидаги Чанша шаҳрида истиқомат қилувчи Юань ҳар ой бир қиздан катта миқдорда пул сўраган. Бу суд айблови учун асос бўлиб хизмат қилган.

Алданган қизлар “Қасос альянси” номли чат ташкил этиб, унда қизғин муҳокамалар олиб борган. Юаннинг қамалганини эшитгач, улар чат номини “Фаришталар” деб ўзгартирган.
Шунингдек, қизлардан бири “хитойлик Ромео”дан ўғил кўриб улгургани айтилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top